Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона режимидан самарали фойдаланаётган корхона
12:19 / 2025-11-27

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Кадиров “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан самарали фойдаланаётган корхоналар фаолиятини ўрганиш мақсадида “ОФС” МЧЖда бўлди.

Германия, Туркия ва Хитойдан импорт қилинадиган хомашё асосида офис кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона қайта ишланган тайёр маҳсулотни Европа давлатларига экспорт қилиб келмоқда.

Учрашувда божхона органлари масъуллари томонидан соҳага оид тартиб-таомилларни соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Президентимизнинг 2025 йил 25 мартдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Корхона вакиллари “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими доирасида яратилган имтиёзлар ишлаб чиқариш жараёнига сезиларли ёрдам берганини таъкидлаб, божхона органлари томонидан жорий этилаётган янгиликларни ижобий баҳолади.

“ОФС” МЧЖ 2025 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида божхона ҳудудида қайта ишлаш учун 21,4 тонна хомашёни 468 минг АҚШ долларига импорт қилган бўлиб, ушбу хомашёдан тайёрланган 18 тонна маҳсулот 1,7 миллион АҚШ доллари миқдорида экспортга йўналтирилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.