Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона қўмитасига келиб тушган мурожаатларнинг 46 фоизи қаноатлантирилди
17:06 / 2025-06-03

АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев жорий йилнинг дастлабки беш ойида қўмитага келиб тушган мурожаатлар таҳлилига оид маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, 2025 йилнинг январь–май ойларида божхона органларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1373 та мурожаат келиб тушган. Улардан 852 таси (62%) жисмоний, 521 таси (38%) юридик шахсларга тегишли.

Мурожаатларнинг асосий мавзуларини божхона назорати ва расмийлаштируви, тўлов имтиёзлари, ишга қабул қилиш, тиклаш ва ротация масалалари ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида (410 та), энг ками эса Самарқанд вилоятида (70 та) қайд этилган.

Кўриб чиқиш натижаларига кўра:

— 596 та мурожаат (46%) қаноатлантирилган;

— 739 таси (50%) бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилган;

— 28 таси (3%) рад этилган;

— 10 таси (1%) бошқа идораларга юборилган.

Ҳусан Тангриевнинг айтишича, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида барча божхона объектларида замонавий қабулхоналар ташкил этилган. Шунингдек, 11-08 қисқа рақамли ишонч телефони кечаю кундуз фаолият юритмоқда.

Божхона қўмитаси расмий веб-сайтида "Онлайн маслаҳатчи" мессенджери орқали ҳуқуқий маслаҳатлар берилиши йўлга қўйилган. "Call-марказ" орқали эса кунига ўртача 800 та мурожаат қабул қилинмоқда. Марказ орқали йил бошидан буён 48 та ариза ва шикоят рўйхатга олинган.

Шунингдек, "bojxona_uz" Телеграм боти ва “customs.uz” махсус ботлари орқали 6339 та электрон мурожаат тушган ва уларга ҳуқуқий жавоблар тақдим этилган.

Ҳисобот даврида Божхона қўмитаси ва ҳудудий бошқармалар томонидан 78 та сайёр қабул ўтказилиб, уларда 1700 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этган. Учрашувларда тушган мурожаатларнинг 67 фоизи жойида ҳал этилган.

Ш.Маматуропова, ЎзА