Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Божхона қўмитаси раиси кубоги”да совриндорлар аниқланди
12:17 / 2026-01-19

“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни этиб белгиланган.

Куни кеча  ушбу сана муносабати билан шахмат бўйича “Божхона қўмитаси раиси кубоги” баҳслари кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Божхона қўмитасининг Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада ҳудудий саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 100 нафардан ортиқ спортчи  ходимлар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қизиқарли кечган “ақл жанглари” сарҳисобига кўра, биринчи ўрин Божхона институти курсанти Д.Нугмановга, 2-ўрин Қашқадарё вилояти ходими Б.Боймуратовга, учинчи ўрин эса Тошкент вилояти ходими Б.Алланазаровга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т.Рўзиев,  

ЎзА