French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона қоидабузарлиги фош этилди
11:53 / 2026-02-13

Бухоро вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона тўловларини қасддан четлаб ўтишга қаратилган навбатдаги қонунбузарлик ҳолати ўз вақтида аниқланди.

Текширув жараёнида маълум бўлишича, “Бухоро” ТИФ божхона пости ҳамда товарларни классификациялаш бўйича масъул ходимлар томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган товарлар ва уларнинг ТИФ ТН (Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси) кодлари ўртасидаги номутаносибликлар юзасидан гумон пайдо бўлган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида товарлар белгиланган тартибда чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик натижаларига кўра, божхона юк декларациясида “ҳайвон ёғи” деб расмийлаштирилган маҳсулотлар аслида сут маҳсулотларидан олинадиган “ГХИ ёғи” экани аниқланди. Бу эса товар турини нотўғри кўрсатиш орқали божхона тўловларини камайтиришга уриниш бўлганини тасдиқлади.

Натижада мазкур товарларга нисбатан қонунчилик талабларига мувофиқ қўшимча ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиб, жами 253 миллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Айни вақтда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча материаллар белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга тақдим этилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири