Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона постларида назорат самарадорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
12:58 / 2026-01-10

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси божхона постларида яратилган қулайликлар ва “Сирдарё” божхона постида ўрнатилган замонавий “Z-Portal” инспекцион кўрик мажмуаси фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этди.

Давлатимиз раҳбарининг божхона соҳасига қаратаётган юксак эътибори чегара-божхона постларини замонавий технологиялар асосида қайта жиҳозлаш орқали расмийлаштирув ва назорат жараёнларини тезлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ташқи савдо юклари ортилган автотранспорт воситалари энг кўп ҳаракатланадиган “Сирдарё” чегара постига “Z-Portal” қурилмасининг ўрнатилиши божхона назорати самарадорлигини бир неча баробарга оширди.

Пост бошлиғи, майор Рустам Нормаматов қуйидагиларни гапириб берди:

– “Z-Portal” қурилмасининг жорий этилиши божхона назоратини янги босқичга олиб чиқди. У нафақат юк ва транспорт воситаларини ҳар томонлама текшириш имконини беради, балки назорат жараёнини ҳам сезиларли даражада тезлаштиради. Бу қурилма орқали наркотик моддалар, қурол-аслаҳа ва тақиқланган товарларни фош қилиш аниқлик ва тезлик билан амалга оширилмоқда. Мазкур қурилма йўловчи ва ҳайдовчилар учун мутлақо зарарсиз ва ишончли ҳисобланади.

– Бу технология нафақат назорат самарадорлигини оширади, балки пост орқали ҳаракатланаётган автотранспортлар учун расмийлаштирув жараёнини ҳам тезлаштиради. Шу билан бирга, божхона ходимларининг иш юкламаси енгиллашади, қонунийлик ва хавфсизлик даражаси эса оширилади, – дейди пресс-турда ОАВ вакилларига ҳамроҳлик қилган Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Алишер Ғоффаров.

Шу кунга қадар постда “Rapiscan М-60” русумли инспексион кўрик мажмуаси ҳам мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида кун давомида 400–450 та транспорт воситасидан 45–50 таси божхона назоратидан ўтказилар эди. 2025 йилда пост орқали сал кам 130 минг юк автотранспорт воситалари ҳаракат қилгани қайд этилган.

2025 йилнинг ноябрь ойида АҚШдан олиб келинган “Z-Portal” қурилмаси ўрнатилгандан сўнг, барча автотранспорт воситалари замонавий рентген текширувидан ўтказила бошланди.

Маълум қилинишича, “Сирдарё” чегара божхона постидаги рентген қурилмалари ёрдамида 2025 йилда 26 та ҳолатда жами 6,5 млрд сўмлик ноқонуний товар-моддий бойликлар аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

[gallery-27051]

Пресс-турда журналистлар божхона тизимида қўлланилаётган замонавий технологиялар нафақат назорат самарадорлигини ошираётганини, балки жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаётганини ҳам эътироф этдилар. Бугунги кунда “Сирдарё” чегара пости орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари юқори технологияли қурилмалар орқали божхона назоратидан ўтказилади ва бу давлат чегараларида хавфсизликни таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашда муҳим қадам ҳисобланади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ve13sLH4gNc?si=lPj0lrjIBlU6T4QT" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғулом Примов, Достон Қаландаров (сурат),  ЎзА