French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона постлари: имконият, ҳамкорлик ва амалиёт
07:35 / 2023-07-25

Мамлакатимизда божхона постларининг иш самарадорлигини ошириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг мавжуд муаммо ва камчиликларини ўрганиш мақсадида сайёр учрашувлар ўтказилмоқда.

Божхона қўмитасининг Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Р.Акрамов ва Божхона тўловлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Турдиев Қорақалпоғистон Республикасидаги “Қорақалпоғистон” темир йўл, “Довуд-ота” чегара, “Нукус” ТИФ ва “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари фаолияти билан танишди.

Божхона ходимлари билан ўтказилган очиқ суҳбат давомида уларнинг дунёқараши, фикрлаш доираси, чет тилларини билиш савияси ўрганилиб, келгусида жаҳон ҳамжамиятида божхона органлари номини муносиб ҳимоя қила оладиган кадрлар захирасини яратиш масалаларига эътибор қаратилди. 

Божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш, тақдим этилаётган имтиёзларнинг кўзда тутилган муайян мақсадлар йўлида ишлатилишини назорат қилиш масалалари бўйича қорақалпоғистонлик божхоначилар билан суҳбат ўтказилди. 

Масъуллар Кегейли туманидаги “Lankomiya” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Ноёб ўсимликлар сирасига кирувчи қизилмия илдизидан тиббиёт ва косметологияда кенг фойдаланиладиган қизилмия экстрактини ишлаб чиқариб, бугунги кунда дунёнинг Хитой, АҚШ, Франция давлатларига мунтазам равишда экспорт қилаётган ушбу корхонада 200 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. 
Учрашув давомида корхона маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви ва назоратида учраётган муаммолари тубдан ўрганилиб, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг фикр ва таклифлари тингланди. 

Кейинги манзил – Чимбой туманидаги эркаклар “Мурувват уйи” бўлди. Бу ерда 255 нафар ногиронлиги бўлган эркак васийликка олинган. Нукус шаҳридаги аёллар “Мурувват уйи” га ҳам борилди. Масъуллар мурувват уйларида яратилган шароит ва имкониятлар билан танишиш баробарида, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганишди. Уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди. 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА