Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона постида йирик миқдорда дори воситалари тўхтатиб қолинди
11:01 / 2024-03-26

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик гуруҳи тезкор вакили ҳамда Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузилмалари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотга асосан, юртимизга ўтиш учун «Ғишткўприк» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилган.

Унда божхона назоратига тақдим қилинмаган, умумий қиймати 908 млн. сўмдан зиёд 3 минг 944 дона ҳар хил номли дори воситалари, 2 дона контейнерда «Termo-Kont MK» номли совитувчи элемент ҳамда 12 дона «Rich creme» номли соч бўёқлари борлиги аниқланди.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, қонунчиликка мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА