French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона постида “Хон Атлас” фестивали ўтказилди
11:00 / 2025-09-22

Бутун мамлакатимиз бўйлаб йўлга қўйилган миллий руҳни улуғловчи “Хон Атлас” фестивалида қорақалпоғистонлик божхоначи аёллар ҳам ўзгача шукуҳ билан иштирок этишди.

Одатда ҳарбий кийимда хизмат бурчини бажарувчи бу жасур аёллар, бугун миллий қадриятларимиз тарғиботчиси сифатида ҳам намоён бўлди. Улар нафақат юртимиз сарҳадларини қўриқлайди, балки маданий меросимизни асраб-авайлаб, уни келажак авлодга етказишда ҳам фаоллик кўрсатишмоқда.

Миллий либосларимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намоён этиш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш мақсадида “Хон атлас” фестивалини ўтказиш анъанага айланган. Ушбу анъанани кенг тарғиб қилиш мақсадида энг чекка чегара постларида хизмат қилаётган божхонадаги аёлларнинг бундай тадбирларда иштирок этиши уларнинг жамиятдаги фаол ўрни, маданий меросга бўлган ҳурмати ва миллий қадриятларга содиқлигини яна бир бор кўрсатди.  

Фестиваль шукуҳи уларнинг хизмат фаолиятига ҳам миллий ранг-баранглик бағишлаб, божхона постларини анъана ва замонавийлик уйғунлашган масканга айлантирди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири