Божхона органларига қабул танлови бошланди
Божхона қўмитаси томонидан ҳудудий бошқармалар таркибидаги божхона постларида инспектор ва кичик инспектор лавозимларига хизматга қабул қилиш бўйича эълон қилинган танлов синовлари бошланди.
Қорақалпоғистон Республикасининг ўзида ушбу танловга 600 нафарга яқин номзод ҳужжат топширди. Бугун улар дастлабки тест синовларини топширишмоқда.

Танлов босқичлари давомида номзодлар психологик ўрганиш, жисмоний тайёргарлик ҳамда тиббий кўрикдан ўтади. Якунда эса Божхона қўмитаси раҳбарияти билан суҳбат ташкил этилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонига мувофиқ, божхона органларига қабул жараёнлари шаффоф ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири