Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона: омбор фаолияти ўрганилди
11:04 / 2026-03-06

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мутасаддилари Нукус шаҳрида жойлашган “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятига қарашли омбор фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур акциядорлик жамиятга қарашли Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган омбор 2025 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, унда автомобиль ва темир йўл транспортида ташилаётган божхона назорати остидаги товарларни қабул қилиш, қайта юклаш ҳамда сақлаш хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Маълумот учун таъкидлаш жоиз, “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятига қарашли омбор томонидан 2025-2026 йиллар мобайнида жами 387 партиядаги қиймати 13 миллион 882 минг АҚШ доллари миқдоридаги, вазни 210 тоннага тенг божхона назоратидаги товар сақловга қабул қилинган. Шунингдек, корхона темир йўл орқали юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагонлари ва контейнер хўжалигини сақлаш ҳамда ривожлантириш, мултимодал “эшикдан-эшиккача” ташувларни йўлга қўйиш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш каби йўналишларда фаолият юритади.

Ўрганиш давомида масъул ходимларга омбор фаолиятини юритишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган божхона омборини таъсис этиш ва унинг фаолиятини лицензиялаш талабларига қатъий риоя қилиш юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатма берилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.