Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона назоратидан яширилган товарлар аниқланди
10:46 / 2020-11-12

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамиз ҳудудидаги кўп миқдордаги товар моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга доир навбатдаги найрангларга чек қўйилди.

"Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган контейнерларда вилоятдаги МЧЖ номига келтирилган юклар божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада, божхона юк кузатув ҳужжатлари ва божхона юк декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 252 миллион 537 минг 500 сўмлик турли товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Пост ходимлари қўшни давлатдан кириб келган темир йўл вагонларини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди. Текширув давомида темир йўл вагони ичида юк-кузатув ҳужжатлари ва божхона юк декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона назоратидан яширилган салкам 184 миллион сўмлик швеллер товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Бухоро» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида қиймати 1 миллиард сўмлик жами 76 та божхона қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Зариф Комилов,ЎзА