Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона коррупцияга қарши кураш борасида алоҳида ёндашувга эга
12:27 / 2022-08-25

Сўнгги йилларда давлат божхона хизмати органлари томонидан коррупцияга кураш олиб борилмоқда.

Айтиш жоиз, мазкур тизим коррупцияга қарши кураш борасида алоҳида ёндашувга эга. Ушбу соҳа ходимларини коррупциядан ҳимоя қилиш борасида барча ҳуқуқий база шакллантирилган. 

Хусусан, божхона ходимларида мазкур иллатга қарши иммунитет ҳосил қилиш, бу борада ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни “ҳалоллик” вакцинаси билан эмлаш мақсадида мунтазам ўқув-амалий машғулотлар, профилактик суҳбатлар ташкил этилади. 

Мана шундай тадбирлардан бири Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида бўлиб ўтди. 

“Коррупцияга қарши курашишга барчамиз масъулмиз” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида соҳа ходимлари ва мутахассислар иштирок этди. 

– Ҳозирги кунда айрим мансабдор шахсларнинг коррупцияга мойиллиги ва фақатгина ўзининг ғаразли мақсадларини ўйлаши оқибатида коррупция кўплаб соҳаларда учрамоқда, – дейди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов. – Тўғри, бирор вазирлик ёки ташкилотда ишлаётган мансабдор коррупцияга йўл қўйган бўлса, бу ушбу соҳада хизмат кўрсатаётган барча ходимларнинг хатти-ҳаракатларида коррупция ҳолатлари мавжуд дегани эмас. Айрим ғаразли мақсадга эга шахсларнинг бу каби иллати ҳалол ва сидқидилдан хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ҳам номига доғ тушишига сабаб бўлмоқда.

Коррупцияга ва бошқа турдаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида профилактика олиб борилмоқда. Давра суҳбатларида қонунга хилоф ҳар қандай хатти-ҳаракатга жазонинг муқаррар эканлиги тушунтирилиб, режалар, дастурлар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳолаш рейтингида Давлат божхона қўмитаси 91 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди. Мақсадимиз божхона тизимини коррупциядан холи қилиш. Бу борада соҳа ходимлари бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак. 

Давра суҳбатида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, коррупцион жиноятлар таҳлили, коррупцияга қарши курашишда “комплаенс-назорат” тизимининг аҳамияти хусусида батафсил маълумот берилди. 

Давра суҳбатида таъкидланишича, эндиликда барча давлат органларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади. Давлат хизматчилари ва уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромади ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади. Ҳар йили якуни бўйича барча давлат органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилинади. 

Давра суҳбатида мутахассислар, божхона органлари фаолиятида коррупциявий ҳолатларнинг содир этилишига таъсир этувчи омиллар, коррупциянинг божхона ходимлари ҳуқуқий, психологик ва диний оқибатлари ҳақида маълумотлар берди

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА