Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона коррупциядан холи тизимга айланади
20:14 / 2022-11-03

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида шахсий таркиб иштирокида коррупциянинг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши олдини олиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги буйруғи талаби, шунингдек, қўмита томонидан тасдиқланган “Одоб-ахлоқ” қоидаларида белгиланган тартиб ва қоидалар божхона ходимларига яна бир марта тушунтирилди.

Таъкидланганидек, бугун божхона органларида коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда, унга мойиллиги бўлган ходимлар эса аёвсиз жазоланмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, “божхона коррупциядан холи тизимга айланиши керак”, бу йўлда эса барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Соҳада коррупция иллати билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш, унга мойиллиги бор ходимлар билан якка тартибда профилактик тадбирлар амалга ошириш борасида ташкил этилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Таъкидлаш жоизки, бугун божхона ходимларининг ижтимоий ҳимоясига қаратилаётган эътибор, божхоначилар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида ажратилаётган қўшимча квоталар ҳар бир божхона ходимидан ҳалоллик ва поклик, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришни талаб этади.

Тадбирда божхона ходимларига енгил йўллар билан мўмай даромад топаман деб қилинган ҳар бир саъй-ҳаракат нафақат ўзининг карьера ва камолига, балки фарзандларининг ҳам ёрқин келажагига путур етказиши мумкинлиги уқтирилди.

Одоб-ахлоқ қоидалари, божхона ходимларининг жамоат жойларида кийиниш, юриш-туриш ва ўзларини тутиш талабларга риоя этилиши ҳам божхона ходимларининг маданиятини акс эттиришда, бутун тизимнинг ижобий имиджи яратилишида катта аҳамиятга эга. Шу боисдан, қўмита томонидан қабул қилинган одоб-ахлоқ меъёрлари талаблари ходимларга такроран етказилди.

Бундан ташқари, бошқарманинг шахсий хавфсизлик бўлими томонидан божхона ходимларининг ўз хизмат вазифаларини соф ва виждонан бажариши, она юртимизга ситқидилдан хизмат қилиб, соҳа учун яратилаётган ижтимой ҳимоядан тўлақонли фойдаланиши имконини яратиш, уларнинг коррупция иллатига қўл уришининг олдини олиш мақсадида қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, йил бошидан 232 та ходим билан алоҳида суҳбат ўтказилган бўлса, 66 нафар ходимнинг ота-оналари ва оила аъзоларига антикоррупцион мазмундаги умумий шаклда огоҳлантириш хатлари юборилди. Хизмат вазифасини бажариш давомида камчиликларга йўл қўйган 13 нафар ходим интизомий жазога тортилди.

Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар божхонанинг коррупциядан холи тизимга айланишига ва мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлиги ҳақиқий ватанпарварлар қўлида бўлишига замин яратади.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири