Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона институтида битирувчиларга диплом топшириш тадбири ўтказилди
14:35 / 2023-06-24

Тадбирда битирувчиларни қутлар экан, Божхона қўмитаси раҳбарияти бугунги божхона аввалгисидан тубдан фарқ қилишини, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан олиб борилган фаол ислоҳотлар натижасида энди божхона ташқи савдога кўмакчи ҳамда давлатнинг иқтисодий қудратига таянч идора сифатида шаклланганини қайд этди.

Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбек миллий академик драма театри раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботир Эргашев ва бошқалар битирувчиларни қизғин муборакбод этди.  

Тадбирда меҳмонлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида битирувчиларга дипломлар тантанали топширилди.  

Хусусан 151 нафар битирувчи орасида институтни имтиёзли диплом билан тугаллаган 16 нафар битирувчи ёшларга дипломларни шахсан Божхона қўмитаси раиси топширди ва уларга улкан зафарлар тилади.  

Божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида такомиллаштирилган ўқув дастурлари асосида ушбу олий ўқув юртида таҳсил олган курсантлар энди давлатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги, эл-юрт тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини сидқидилдан таъминлаш учун хизматга киришадилар.  

Тантанали тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.  

 

Ш.Маматуропова,

ЎзА