Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона институти битирувчиларига диплом топширилди
11:59 / 2025-06-17

Божхона институти битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Божхона қўмитаси раҳбарияти, божхона фахрийлари, битирувчиларнинг ота-оналари ва бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Битирувчиларни қутлар экан Божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов божхона тизимида олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг самарадорлиги бугунги кадрларнинг билим ва малакаси, салоҳиятига чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади.

Сўнгги йилларда курсантлар республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда билимлар кўрик-танловларида фаол иштирок этиб, кўплаб муваффақиятларга эришмоқда.

Жумладан, армрестлинг ва қўл жангги бўйича жаҳон чемпионатларида институт курсантлари шоҳсупадан жой олишди. Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект бўйича эса элликдан зиёд жамоалар орасида 1- ва 2-ўринларни банд этишди.

Институт курсантларининг салкам 60 фоизи хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритишган.  

Президентимизнинг божхона маъмуриятчилигини янада ривожлантиришга оид фармон ва қарорларида божхона соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълимни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш устувор вазифа сифатида белгиланган.  

Мазкур вазифалар ижроси доирасида сўнгги йилларда Божхона институтида ёшларга таълим беришнинг сифати ҳар томонлама ўсди. Ёшларга назарий билимлар билан бир қаторда, амалий кўникмалар беришга алоҳида эътибор қаратилди.  

Натижада ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар институт битирувчиларига самимий тилакларини йўллаб, Ватанга ва касбга садоқат, фидойилик ва ҳалоллик каби юксак инсоний фазилатларга ҳамиша содиқ қолишларига ишонч билдиришди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА