English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
10:03 / 2025-09-05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усуллари ва уларни қўллаш тартиби; 

моддий ташувчи орқали олиб чиқиладиган рақамли маҳсулотларнинг божхона қийматини аниқлаш масалалари; 

декларацияланмасдан ёки декларацияда нотўғри кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва қайта кўриб чиқиш тартиби; 

декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, товарларни шартли чиқариб юбориш қоидалари, тартиби белгилаб берилган. 

Мазкур Низом талаблари божхона тўловлари тўланиши назарда тутилган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) товарларга нисбатан қўлланади.

ЎзА