Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона ҳудудида қайта ишлаш – янги имконият
11:14 / 2023-07-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тадбиркорлик субъектларига катта қулайликлар билан бирга ташқи савдо географиясини кенгайтириш ҳамда экспорт ҳажмини янада оширишга шароит яратади.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Фарғонадаги “Юниформ” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур уюштирилди.

20 турдаги махсус кийим-бошларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхона тўлиқ божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида фаолият олиб боради. Ҳозирда бу ерда 250 нафарга яқин ишчи томонидан йилига ўртача 300 мингдан зиёд сифатли махсус кийим-бошлар тайёрланмоқда. Маҳсулотлар тўлиқ экспортга чиқарилмоқда.

[gallery-12575]

Маълумот учун. Айни пайтда Фарғона вилоятида ўндан зиёд корхона томонидан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими имкониятларидан унумли фойдаланиш йўлга қўйилган. Божхона постлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 12 та ташқи савдо шартномаси доирасида 66 партиядаги умумий қиймати 8 миллион долларга яқин товарлар божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими асосида расмийлаштирилиб, қайта ишлаш жараёнлари амалга оширилмоқда.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/WFEu8-wJtWU" title="Божхона ҳудудида қайта ишлаш – янги имконият" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА