Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона давлат иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қиладиган муҳим тизим
11:20 / 2024-01-26

Иқтисодиёт хавфсизлиги ва унинг ривожида божхона хизматининг ўрни беқиёс. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона ва юк операцияларини амалга ошириш жараёнларини янада соддалаштириш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш мақсадида божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари назорати фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона” тизимининг мантиқий давоми ва ривожи бўлган “рақамли божхона” тизимини шакллантиришга қаратилган муайян ишлар бажарилди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган “Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда Божхона хизматининг ўрни” мавзусидаги давра суҳбатида шулар ҳақда сўз борди.  

Қайд этилганидек, божхона тизимидаги ислоҳотлар натижасида божхона расмийлаштируви, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, таргетлаш ва хавфларни бошқариш бўлимлари ташкил этилди. Ахборот тизими хорижий давлатлар, мамлакатимиз вазирлик ва идоралари, ташқи иқтисодий фаолият вакиллари, авиакомпаниялар маълумотлари билан интеграция қилинди.  

Депутатлар бугунги кунда божхона хизмати мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлайдиган муҳим давлат бошқарув тизимларидан бирига айланганини таъкидлади.  

Тадбир якунида иштирокчилар Қонунчилик палатасининг катта мажлислар зали, Парламент кутубхонаси билан танишди.  

 

М.Комилова, ЎзА