Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона бошқармаси самарали фаолият юритмоқда
12:05 / 2024-04-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан 2024 йилнинг ўтган биринчи чораги давомида 568 миллиард сўм миқдорда божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.

Ҳисобот даврида вилоятда фаолият кўрсатувчи 104 та тадбиркорлик субъектига 64,6 миллиард сўмлик божхона тўловларида имтиёзлар қўлланилди.  

[gallery-16880]

Таъкидлаш керак, мамлакатимизда экспортни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган қулайликлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар натижасида вилоятдаги экспортёрлар сони 207 тага етди.

Бугунги кунда Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилаётган иш жараёни тўлиқ рақамлаштирилиши натижасида тадбиркорлар томонидан электрон тартибда тақдим этилаётган божхона юк декларациялари 4-5 дақиқа вақт оралиғида расмийлаштирилишига эришилди. Шуниси эътиборлики, 2024 йилнинг ўтган даври жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишда ҳам самарали иш олиб борилиши натижасида жами 34 та мурожаатнинг барчаси тегишли қонунчилик талаблари доирасида ўз ечимини топди.

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА