Божхона амалиётида композит тери ва ундан ишлаб чиқарилган товарларни идентификациялаш ва таснифлаш масалалари
Шоҳиста Ниматуллаевна МУРАТОВА доцент иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) Давлат божхона қўмитасининг божхона институти Тошкент, Ўзбекистон shohista11@mail.ru Нигинабону СОДИҚОВА курсант Давлат божхона қўмитасининг божхона институти Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақола республикамиз ҳудудига импорт товарлари сифатида кириб келаётган чарм маҳсулотларининг божхона мақсадларида тўғри идентификация қилиниши билан боғлиқ амалий жиҳатларни тавсифловчи муаммоларга бағишланган. Чарм маҳсулотларга нисбатан тариф чораларининг қўлланилиши билан боғлиқ ҳолатлар илмий-амалий масала ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ устки қисми асл теридан ёки композит теридан тикилган пойабзалларни таснифлаш мезонларини ажратиш мақсадга мувофиқлиги таҳлил этилган.
Таянч сўзлар: чарм-пойабзал саноати, импорт, идентификация, Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, композит тери, табиий тери, замш.