Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона: 381 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди
10:04 / 2022-01-23

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар бугун ўз натижасини кўрсатмоқда.

 Бу ўз ўрнида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларининг соддалаштирилиши, уларга кетадиган вақтнинг қисқариши билан бир қаторда сифат даражасининг ортишига замин яратмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан 2021 йил давомида бошқарма томонидан қиймати 431 миллион АҚШ долларидан ортиқ маҳсулот экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Умумий қиймати 646,66 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Оролбўйи ташқи савдо айланмасининг 66 фоизи товарлар экспортига тўғри келади.

Ҳудуддан асосан полиэтилен, ип-калава, фармацевтика маҳсулотлари, пахта толаси, артемия цистаси, озиқ-овқат, кимё саноати, кунжут, пропилен, қизилмия илдизи ва унинг экстракти, кальцинирланган сода ҳамда тери маҳсулотлари дунёнинг Туркия, Хитой, Россия, Қозоғистон, Латвия, Украина, Қирғизистон ва Ироқ каби бир қатор давлатларига экспорт қилинди.Технологик асбоб-ускуналар, кимё саноати маҳсулотлари, ёғоч ва тахта, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, нефть ва нефть махсулотлари каби умумий қиймати 215,45 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот бошқарма томонидан импорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан божхона органларининг ўз фискал вазифаларини амалга ошириш доирасида божхона тўловларидан 334 миллиард 511 миллион сўм пул маблағи давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.

Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз тадбиркорлик субъектларига рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали экспорт ҳажмини ошириш ва импортни оптималлаштириш йўлида бир қанча имтиёз ва имкониятларни ўзида акс эттирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилмоқда. Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, божхона органлари томонидан ўтган 2021 йил давомида ТИФ қатнашчиларига жами 268 миллиард 600 миллион сўм миқдорида божхона тўловидан имтиёз қўлланилди.

Ҳисобот даврида божхона соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши билан боғлик 381 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, қиймати 15 миллиард 858 миллион сўмлик товар-моддий бойлик ашёвий далил тариқасида ушлаб қолинди. Шундан, жами 14 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бошқарма ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари, қурол-аслаҳа ва ўқ дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишда ҳам қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ўтган йил давомида 102,35 гр.“опий” 119,42гр. “марихуанна”, 53,41 гр. “гашиш” 6 туп “каннабис”, 1,83 гр. гиёҳвандлик ўсимлик уруғи, 4201 та “Трамадол” таблеткаси, 222 та “Тропикамид” флакон, 314 капсула “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи восита, шунингдек, 52 дона психотроп таблетка аниқланди.

Ўқотар совуқ қуроллар тоифасидан 6 дона ўқ-дори, 2418 дона гильза, 1,15 килограмм дробларнинг ноқонуний тарзда божхона чегаралари орқали кириб келиши ва ноқонуний айланмасининг олди олинди, тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди.

Шунингдек, мазкур давр мобайнида жами 15 ҳолатда 37242 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва унинг ички ҳудудда ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА