Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона органлари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизимлари қўлланилмоқда
16:16 / 2016-10-18

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида божхона органлари томонидан интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган интерактив хизматларга бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида божхона органлари томонидан интернет тармоғи орқали кўрсатилаётган интерактив хизматларга бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Қўмитада “Божхона пости – ҳудудий божхона бошқармаси – Давлат божхона қўмитаси” ҳалқаси бўйича ахборотларни реал вақт миқёсида йиғиш, назорат ва таҳлил қилиш, қайта ишлашга мўлжалланган бир қатор тизимлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Қўмитанинг www.customs.uz веб-сайти орқали интерактив хизматлар кўрсатиш жорий этилгани, барча турдаги божхона декларациялари ва унга тегишли бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари ҳамда уларни тўлдириш тартиблари жойлаштирилгани, электрон декларациялашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими яратилгани шулар жумласидандир.

– Бугунги кунда божхона органлари фаолиятига 35 автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилинган бўлиб, шундан 22 таси давлат ахборот тизими сифатида рўйхатдан ўтган, – дейди Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Абдусобир Саидов. – Тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштирувига доир қатор енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида қўмита веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 16 турдаги интерактив хизмат кўрсатилмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни электрон шаклда тақдим қилиш интерактив хизматида тадбиркорлар шартнома ва бошқа тегишли ҳужжатларни божхона постига электрон шаклда тақдим қилмоқда. 2015 йилда жами шартномаларнинг 99,9 фоизи ва уларга қўшимча битимлар электрон шаклда рўйхатдан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини автомобиль транспортида олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан олдиндан маълумот тақдим этиш интерактив хизматида жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида божхона органларига 77 мингдан ортиқ маълумотлар олдиндан электрон тарзда тақдим этилган, бу чегарадан ўтган жами юк ташувчи автотранспорт воситаларининг 84,8 фоизини ташкил этган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармоннинг ижроси юзасидан божхона органлари зиммасига юкланган вазифа ва топшириқлар хусусида сўз юритилди.

2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб божхона органларига тақдим қилинадиган товарнинг келиб чиқиш сертификати, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тартиб-таомиллардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини берадиган “Ягона ойна” идоралараро ахборот тизимини тўлиқ жорий қилиш белгиланди.

Тадбирда бу йўналишда амалга оширилиши кутилаётган режа ва лойиҳалар юзасидан ахборотлар берилди.