Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БОЖХОНА ХАБАРЛАРИ: Қинғир ишнинг қийиғи
15:39 / 2020-05-17

Термизлик фуқаро Я.А. эса 2,6 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди.


Сурхондарё вилояти Божхона, Ички ишлар бошқармалари ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорликда ўтказган “Қора дори-2020” тадбири чоғида Узун туманида яшовчи фуқаро Т.Ш.нинг томорқасидаги гуллар орасида 2 туп наша ўсимлиги парваришланаётгани аниқланди.

Термизлик фуқаро Я.А. эса 2,6 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди.

* * *

Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси ҳамда “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистон ҳудудидан транзит юк олиб ўтаётган поездни “Қудуқли” темир йўл бекатида назоратдан ўтказганда вагонларнинг бирида 238 минг дона “Сонлайф-Зопиклон 7,5 мг” номли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.

* * *

Фарғона вилояти божхоначилари чегара ҳудудларда ўтказган тезкор тадбир давомида шубҳали ҳаракатланган “Cobalt” русумли автомашинани кузатувга олди.

Бу автомашина Марғилон шаҳридаги чойхоналардан бирининг олдида турган “Damas” ва “Cobalt” автомашиналари ёнига келиб тўхтайди. Учала транспорт воситаси кўздан кечирилганда божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 106,4 миллион сўмлик 3 турдаги болалар озуқалари борлиги фош этилди.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.