English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона брокери қулайлик яратади
15:00 / 2016-04-28

Жорий йил 21 апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодекси асосида брокер хизмати ҳуқуқий мақомга эга бўлди.

Жорий йил 21 апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодекси асосида брокер хизмати ҳуқуқий мақомга эга бўлди.

Кодексда декларант, божхона брокери ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга қўйиладиган талаблар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил баён этилган. Божхона брокери фаолияти, мазкур фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаблари ва шартлари, зарурий ҳужжатлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартиби ва бошқа масалаларга аниқлик киритилган.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида божхона брокерлари иштирокида ўтказилган амалий семинарда шулар ҳақида сўз юритилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Раҳимжонов ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантириш ва ички бозорни ҳимоялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Товар айирбошлашни тартибга солиш, божхона органлари олдига қўйилган вазифаларни бажаришда божхона брокерлари муҳим ёрдамчи тузилма сифатида фаолият юритаётир. Уларнинг қонунчиликни мукаммал билиши ва амалда тўғри қўллай олиши ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ишини енгиллаштиради. Ўз навбатида, божхона тизимида хато ва камчиликлар камайишига, божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундирилишига олиб келади.

Ҳозир вилоятда божхона расмийлаштируви бўйича юздан ортиқ мутахассис фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида 9,9 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари тўлдирилиб, божхона органларига тақдим қилинган.

Тадбирда божхона расмийлаштируви бўйича бир гуруҳ мутахассислар тақдирланди.