Бўзатовнинг бетакрор табиати
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани ўзининг бетакрор табиат манзаралари билан экотуризм ва агротуризмни ривожлантириш учун қулай ҳудудлардан саналади.
– Ҳудуднинг табиий-иқлим шароитида чўл шароитига мослашувчан бутасимон дарахтлар, мирзатерак, оқ терак, оқ ва қора тол, чинор, қайрағоч каби манзарали дарахтлар яхши ривожланади, - дейди туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Қайрат Полибеков. – Шунингдек, бепоён дала ва даштлар, кенг яйловларда турли ёввойи ҳайвонлар, қуш ва паррандалар яшайди.
Айни пайтда Бўзатовда экотуристик манзилларни янада обод ва файзли гўшаларга айлантириш, ҳудудга маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни кенг жалб этиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
[gallery-7332]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат) ЎзА