French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўзатов иқтидорларни кашф этмоқда
17:04 / 2024-05-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёш авлоднинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Бўзатов иқтидорларни кашф этади” шиори остидаги анъанавий “Ёшлар овози” республика танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган мазкур танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеъдод эгаси бахшичилик, анъанавий ижро, эстрада ва опера йўналишларида ўз иқтидорини кўрсатиш учун саҳнага чиқди.

– Ўзида бешта босқични мужассам этган “Ёшлар овози” танлови йилдан- йилга янги иқтидорларни кашф этмоқда, - дейди Сурхондарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси масъул ходими Зоҳиджон Сафаров. – Унинг маҳалла, сектор ва туман босқичларида 21 минг 200 ёш ўғил-қиз сараланди. Вилоят босқичида эса уларнинг 158 нафари ўзгача иштиёқ ва шижоат билан ўз салоҳиятини синаб кўрди.  

[gallery-17236]

Танловнинг вилоят босқичида фахрли ўринларни эгаллаган иқтидор соҳиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиблар жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган танловнинг республика финал босқичи йўлланмасига эга бўлди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА