“Bo‘zatov FEST ” – янги юлдузларни кашф этди
Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ва бир қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида "Bo‘zatov FEST ” танловининг 2025 йилги республика босқичи якунланди.
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар салоҳиятини юзага чиқариш бўйича ташаббуси асосида йўлга қўйилган “Bo‘zatov FEST ” танловининг кучли рақобат ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлган финалида янги ёш истеъдод эгалари аниқланди.


Маълумки, “Bo‘zatov FEST ” кўрик-танлови 2021 йилдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан анъанавий тарзда ўтказилади. 2021-2025 йиллар орасида ушбу лойиҳа бренд даражасига чиқди. Қолаверса, миллионлаб ёшларни қамраб олиб, уларнинг энг севимли танловига айланди.


“Ёшлар овози” — "Bo‘zatov FEST" танлови бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича маҳалладан бошланиб, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида 3 та ёш тоифасида ўтказилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА