French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсунни лолақизғалдоқ қоплади
14:11 / 2025-04-12

Она табиат Сурхондарё вилоятининг хушманзара Бойсун туманига кўзни қамаштириб, дилларга қувонч улашадиган, қалбларни мафтун этадиган ўзгача нафосат, гўзаллик ато этган.

Йилнинг тўрт фаслида ҳам табиат шайдоларини мафтун этадиган тоғ ён бағридаги қиру адирлар шу кунларда яна баҳорнинг фусункор манзараси билан инсонни беихтиёр ўз бағрига чорлайди. Қир ва адирларда қийғос очилган лолақизғалдоққа нигоҳингиз тушиши билан беихтиёр ўзгача завқу шавқ туясиз. Қалбингиз ором олиб, кўзларингиз янада равшанлашгандек бўлади. Лолақизғалдоқни эркалаб, майин эсаётган баҳор шабадасидан бутун вужудингиз ором олаётганини ҳис этасиз.  

Туманнинг барча ҳудудлари қаторида Даштиғоз маҳалласидаги Ажрим қишлоғи адирларини ҳам лолақизғалдоқ қоплади. Шу кунларда Бойсун тарафга йўлингиз тушиб қолса бепоён кенгликларда ястаниб ётган бағри алвон лолақизғалдоқзорлар оҳиста тебраниб, “мафтункор Бойсунга хуш келдингиз!”, дея қулоғингизга оҳиста шивирлаётгандек, она табиат инъом этган бебаҳо гўзалликдан баҳра олиб, ҳузурланишга ундаётгандек таассурот уйғотади.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири