Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсундаги ўз музейига эга “Ҳунармандчилик маркази”
18:17 / 2023-06-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг Тузбозор маҳалласида кўп йиллик тарихга эга, ўзининг XIX-XX асрга оид ҳунармандчилик экспонатлари сақланадиган музейи бор “Ҳунармандчилик маркази” фаолият юритиб келмоқда.

Мазкур “Ҳунармандчилик маркази”да 6 нафар уста-ҳунарманд каштадўзлик, дўппидўзлик, гиламчилик, жанда тўқиш, тўқувчилик фаолият тури билан шуғулланади. Шунингдек, ушбу манзилда “Dream's Shahrinaz” оилавий корхонаси томонидан “Аёллар дафтари”да турган 25 нафар ишсиз хотин-қиз каштадўзлик ва миллий либослар тикиш ишларига ҳамда касб-ҳунар ўрганишга жалб қилинган.

Воҳа миллийлиги ва тарихини ўзида мужассам этган, қурилиш архитектураси асл ҳолида сақланиб келинаётган марказда туристлар учун ҳам етарли шароитлар яратилган.  

[gallery-12431]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА