Бойсун туманидаги тезкор штабда "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конидаги вазиятга бағишланган брифинг ўтказилди.
Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари,блогерлар иштирок этган тадбирда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, фавқулодда вазиятлар вазири,генерал майор Абдулла Қўлдошев, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Алишер Амиров, "Eriell" компанияси маслаҳатчиси Азизбек Назаров конда амалга оширилаётган ишлар, конни ўзлаштиришдаги мураккаб жараён ва юзага келган техноген ҳолатни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Қайд этилдики, жорий йилнинг 1 сентябь куни содир бўлган техноген ҳолат бартараф этилгач, 17 сентябрь куни қудуқда иш олиб борилаётганда қувурнинг емирилиши оқибатида яна газ сизиб чиқа бошлаган. Натижадв тўрт мутахассис ҳодиса жойида вафот этиб, 11 мутахассис турли даражадаги жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Уларнинг ўн нафари тегишли муолажалардан сўнг бугун шифонадан чиқишига рухсат берилган.Бир мутахассис даволанмоқда.

Конда фавқулодда техноген вазият юзага келгач, махсус штаб ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Энергетиеа вазирликлари, Сурхондарё вилояти ҳоеимлиги ва бошқа алоқадор тизимлар ҳамеорлигида сизиб чиқаётган газни сўндириш учун зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган. Теварак-атрофга зарар беришининг олдини олиш учун газ ёқиб қўйилган.

Мутасаддиларнинг айтишича, айни пайтда Бойсунда барқарор вазият сақланмоқда. Кон яқинидаги қишлоқларда мактаб ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари иш фаолиятини одатдагидек давом эттирмоқда. Агар зарурат бўлиб қолса, кон яқинидаги аҳолини бошқа ҳудудларга вақтинча кўчириш учун ҳам алоҳида ҳозирлик кўрилган.
Бўлиб ўтган брифинг тафсилотлари билан батафсил танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири