Бойсунда кумуш қиш таровати
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бойсун тоғларидаги қиш манзараси табиатнинг яна бир гўзал санъатини намоён этди. Тоғ чўққиларига илк қор тушиб, баланд қоялар ва яйловларни оппоқ либосга буркади. Бетакрор куз манзараси билан танилган ҳудуд айни ҳукмрон қиш фаслини ёдга солди.
Тоғ бағрида жойлашган яйловлар, тошлоқ йўллар ва дараларга қор қўнди. Чор-атроф кумушранг тус олди. Бу манзара тоғлар қўйнида вақт ўтказишни, сукунатдан ҳузур топишни истаган сайёҳлар учун айни муддао. Оппоқ қор билан қопланган тоғлар нафақат кўзни қувонтиради, балки инсон қалбига ҳам сокинлик олиб киради.
[gallery-26810]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА