English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсунда Кадастр агентлиги масъуллари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди
08:34 / 2023-05-25

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасида аҳоли мурожаатлари ечимига қаратилган ишлар самарали ташкил этилган.

Кадастр агентлиги ходимлари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга 10 га яқин йўналиш бўйича хизматлар кўрсатилади. Шу билан биргаликда бошқармада мурожаатларни қисқа муддатларда кўриб чиқиш, қонун доирасида ижобий ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган.  

Вазирлик даражасидаги муаммоли мурожаатларнинг ечимига эришиш мақсадида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосари Аҳмаджон Суюнов бошчилигида Бойсун туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.  

[gallery-12034]

Сайёр қабул давомида аҳолидан 20 дан зиёд мурожаат келиб тушди. Шундан 9 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни ўрганиб чиқиш учун тегишли муддат белгиланди.  

Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бирига айланган экан, бундай тадбирларни ўтказиш айни муддао.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА