ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни пайтда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказилаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали миллий қадрият ва анъаналаримиз, минг асрлик урф-одатларимизни ўзида мужассам этгани билан кўплаб хорижий сайёҳларни ўзига чорламоқда.
Туманда янги барпо этилган туризм комплексида ўтказилаётган тадбирда шаҳар ва туманлар фольклор жамоаларининг мусиқий дастурлари, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари намойиш этилмоқда.
Бугун эрта тонгдан фестиваль манзилида ҳаво шарларини учириш тадбирлари ташкил этилди. Ўрта Осиёда илк бор Сурхондарё осмонида амалга оширилган ушбу парвоз давомида 20 та ҳаво шари кўкка учирилди.
[gallery-17233]
Фестиваль дастури доираси хориждан ташриф буюрган фольклор жамоалар чиқишлари, амфитеатрда фестивалнинг тантанали очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА