Боёвутдаги корхонада 450 нафар хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланган
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Stella moda” масъулияти чекланган жамиятида умумий майдони 0,7 гектарли текстиль-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган.
Мазкур лойиҳа 2021 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 3 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.
[gallery-10772]
Бугунга келиб, бу ерда 450 нафар хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланган.
Корхона ўтган 2022 йил давомида Россия ва Қозоғистон давлатларига 4,7 миллион АҚШ доллари миқдорида текстиль ва трикотаж маҳсулотлари экспортини амалга оширди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА