ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Жўлангар” МФЙда туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Дилфуза Уралова мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг моҳияти ва самарадорлиги хусусида тўхталиб, айни йўналишда Боёвутда рўёбга чиқарилаётган кенг қамровли тадбирларни санаб ўтди. Ўз навбатида раҳбар кадрлар ёшлар билан кўпроқ мулоқотда бўлиши, уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиб бориши зарурлигини таъкидлади. Турли соҳаларда муваффақиятга эришаётган боёвутлик йигит-қизлар алоҳида эътироф этилди.
[gallery-18503]
Шу куни Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Маънавият фестивали ҳам ўтказилди. Унда Ватан, юрт истиқлоли, инсон қадрини улуғлаш ғоялари бош мавзуга айланди. Ҳурлик, адолат, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.
Ёшлар байрамига айланган тадбир доирасида миллий кинофондимиз дурдоналаридан бири ҳисобланган “Ватан” кинофильми ҳам намойиш этилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА