Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвутда яна битта умумтаълим мактаби қурилди
22:38 / 2020-12-13

Сирдарё вилояти Боёвут тумани Қарапчи маҳалласида янги типда қурилган мактаб фойдаланишга топширилди.

Фахриддин Якубов раҳбарлигида “Гулистан инвест-строй” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 6 миллиард 184 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 2 қаватли 315 ўринга мўлжалланган замонавий типдаги мактаб биноси янгидан барпо этилди.

Қарапчи маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли фарзандларининг етук таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар мужассам этилган тумандаги 55-сонли умумтаълим мактабида 16 та синф хонаси, биология, кимё, физика, информатика кабинетлари, меҳнат устахонаси замонавий ўқув қуроллари, зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Ўғил ва қиз болалар учун алоҳида-алоҳида кийиниш, ювиниш хоналари мавжуд бўлган 12х24 метр ҳажмдаги замонавий спорт зали, спорт инвентарлари билан тўлиқ жиҳозланди. Фаоллар зали, маънавият, кутубхона, емакхона ҳам муассаса ўқувчи ва ўқитувчилари ихтиёрида. Объект табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Назорат камералари, интернет тармоғи ва иситиш қозонхоналари меъёр даражасида ишлаб турибди. 

– Қарапчи маҳалласида бунга қадар битта мактаб мавжуд бўлиб, 2009 йилдан буён намунавий лойиҳалар асосида 500 га яқин янги уй-жойлар қурилган массив учун яна битта мактабга эҳтиёж бор эди,– дейди мактаб директори Матлуба Қурбонова. – Ана шуни инобатга олиб Халқ таълими вазирлиги, вилоят, туман ҳокимлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддиларининг саъй ҳаракати билан замонавий типдаги таълим муассасаси янгидан барпо этилди. Янгидан иш бошлаган жамоамизда 33 нафар педагоглар ва 12 нафар техник ходимлар меҳнат қилмоқда. Ўқувчиларга таълим-тарбия бериш учун барча шароитлар яратилган. Энди жамоамиз аъзоларининг олдида турган энг асосий вазифа, эзгу ниятимиз – ватанпарвар, билимли, жисмонан етук, соғлом фикрли авлодни камол топтиришдир. 

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА