ФОТОРЕПОРТАЖ
Боёвут тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ботирбек Усмонов томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
[gallery-24746]
Тадбир давомида туман ҳудудининг саноат салоҳияти, мавжуд корхоналар фаолияти ҳамда иқтисодий кўрсаткичлар хусусида батафсил маълумот берилди. Қайд этилишича, айни пайтда Боёвут туманда 254 та саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида ушбу корхоналар томонидан 2 триллион 578 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Анжуманда, шунингдек, мазкур саноат корхоналарида 2 минг 500 нафарга яқин фуқаро доимий иш билан таъминлангани, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сони эса 70 турдан ортиқ экани таъкидланди. Бу рақамлар туманда саноат салоҳиятининг йилдан-йилга ошиб бораётганини кўрсатади.
Б. Усмонов томонидан баён этилган маълумотлар тумандаги иқтисодий барқарорлик, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва аҳоли бандлигининг таъминланишида саноат соҳаси муҳим ўрин тутаётганини яна бир бор тасдиқлади.
Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутасаддилардан тегишли жавоб олди.
ЎзА фотомухбири
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ олган суратлар