Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвутда пахта комбайнларда терилмоқда
11:18 / 2024-09-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилояти Боёвут туманида жорий йилда 10 минг 500 гектардан зиёд майдонда пахта етиштирилди. 5 сентябрдан бошланган терим мавсумини миришкорлар бир ой муддат ичида тугатишни мақсад қилган.

Терим жараёнларида замонавий технологиялардан фойдаланиб, ҳосил махсус техникаларда йиғилмоқда. Пахта ҳосили унумдор “John Deere” комбайнларида терилиб, меҳнат ва вақт иқтисод қилинмоқда. Ушбу терим машинаси бир кунда 100 тоннагача пахта териш имконига эга. Бу бир кунда 1 теримчи 100 килограмм пахта терса, техника минг кишининг 1 кунлик ишини бажараяпти,  деганидир.

[gallery-19431]

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА