Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвутда иситиш тизимида иссиқлик насосидан фойдаланиш бўйича синовдан ўтказилаётган пилот лойиҳа ўрганилди
19:58 / 2024-12-18

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида иссиқлик насосларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Глобал экологик жамғармасининг Кичик грантлар дастури ҳамкорлигида амалга ошириляпти.

Бугун мазкур ташкилотлар масъуллари Боёвут туманининг 19-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, бу ердаги иситиш тизимида иссиқлик насосидан фойдаланиш бўйича синовдан ўтказилаётган пилот лойиҳани ўрганди.  

Ўрганишларга кўра, лойиҳа доирасида мактабнинг 20 дан ортиқ ўқув хоналари доимий иситиш тизими билан таъминланмоқда. Натижада мактабни иситиш жараёнига 16,5 баравар камроқ вақт сарфланди. Ўрнатилган 2 та иссиқлик насосларининг кунлик электр энергияси 1437 киловатт соатни ташкил этди. 38 тонна кўмир ёқилиши ва зарарли моддалар ҳавога ташланишининг олди олинди.  

Ушбу синов натижаларидан келиб чиқиб, келгусида бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам иссиқлик насосларидан фойдаланишни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.  

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА