Боёвутда ғалла ўримига киришилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Боёвут туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди. Ғалла қабул қилиш масканида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Мирзаев, туман ҳокими Дилфуза Уралова, нуронийлар, қишлоқ хўжалиги мутасаддилари ҳамда ўрим отряд вакиллари иштирок этди.
[gallery-17799]
Тадбир аввалида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Яратгандан юрт тинчлиги, хонадонлар фаровонлиги, фермерларимиз етиштирган ғалла ҳосилининг баракали бўлиши сўралди. Барча миришкорларга, ўрим отрядлари, механизатор ва ташувчиларга олдиндаги масъулиятли мавсумда ғайрат-шижоат ва зафарлар тиланди.
Масъуллар тумандаги “Шаҳзода-Шаҳнозабону” фермер хўжалигида олиб борилаётган ўрим-йиғим жараёнлари билан танишди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА