Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвутда электр тармоқлари янгиланди
12:45 / 2025-09-22

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 101 километр ҳаво тармоқлари янгиланиб, 42 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, туманга қўшимча 9 та янги трансформатор ўрнатилди.

Бу ҳақда Боёвут тумани электр таъминоти корхонаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Таъкидланишича, мавсумий юкламалар ошадиган қиш даврида узилишларнинг олдини олиш ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини барқарор электр билан таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланган.

Анжуманда қайд этилганидек, тизим самарадорлигини ошириш мақсадида 25,2 километрлик замонавий СИП-2 кабеллари тортилди, 1 тонна трансформатор мойи ва турли коммутатор жиҳозлари захираси яратилди. Шу билан бирга, электр таъминоти муаммолари кўпроқ кузатиладиган Бунёдкор, Муқимий, Пахтакор, Олмазор, Маънавият ва А.Навоий маҳаллаларида ҳам таъмирлаш ва янгилаш ишлари амалга оширилди.

Матбуот анжуманида  журналистларга соҳа мутахассислари томонидан аҳолига сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш бўйича тузилган  режалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири