Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвут тумани ҳокими: 34 та маҳалладан 33 тасида бино йўқ
21:34 / 2022-03-07

Ҳудудларни 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури ижроси доирасида жойларда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида ушбу дастур ижросини муҳокама қилиш давомида Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова туманда амалга оширилган ишлар билан бирга, айрим муаммоларни айтиб ўтди:

— Туманимизда жами 34 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Аммо уларнинг 33 тасида алоҳида биноси мавжуд эмас. 6 та маҳалла учун ўзимиз бино барпо қилдирдик. Аммо қолганлари ҳамон муаммолигича қолмоқда. Ушбу масала учун тегишли маблағлар ажратилиши белгиланган, "Маҳалла" хайрия фонди томонидан тасдиқланган эди. Аммо амалда белгиланган маблағлар ажратилмаяпти.

Қўмита йиғилишида ушбу масала юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

PS: Дастурлар қабул қилиниши, лойиҳалар ишлаб чиқилиши бу ишларнинг бошланишидир. Аммо уларга белгиланган маблағлар ўз вақтида ажратилмас экан, масалалар ечимини кутиб ётаверади, муаммо муаммолигича қолаверади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА