Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойликка солиқ солиш таклифи илгари сурилмоқда
14:09 / 2021-06-26

Бойликка солиқ жорий қилиш орқали олинган маблағ инсониятнинг пандемиядан кейинги ижтимоий-иқтисодий тикланишига ёрдам берган бўлар эди, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, 24 июнь куни Европарламентда сўзга чиққанида.

«Ўтган бир йил ичида дунёнинг бой одамлари мол-мулки 5 триллион долларга кўпайди. Мен ҳукуматларни дунёнинг бадавлат одамлари, жумладан пандемиядан даромад олганларнинг мол-мулкига нисбатан бирдамлик солиғини ёки бойлик солиғини жорий қилиш имкониятини кўриб чиқишга чақираман. Уларнинг мол-мулкидан ўндирилган солиқ маблағлари ижтимоий-иқтисодий тикланиш лойиҳаларини молиялаштиришга жалб қилиниши керак», — деди у.

Гутерришнинг таъкидлашича, пандемия натижасида юз миллионлаб одам қашшоқлик ёқасига келиб қолган, бутун бошли мамлакатлар хонавайрон бўлиш хавфи билан юзма-юз бўлиб турибди.

«Сайёрамиз аҳолисининг ярми зарур бўлган тиббий хизматлардан фойдаланишга қурби етмаяпти», — таъкидлади у.