English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ботир Зокиров: 2-3 йил олдин қурилган уйларни ҳозиргилари билан таққослаб бўлмайди
14:59 / 2021-03-04

Халқаро пресс-клуб сессиясида қурилиш вазири Ботир Зокиров бугунги кунда қурилаётган уйлар сифати, бу борадаги тажриба ҳақида тўхталиб ўтди.

– 4 йилда 150 минг уй-жой қурилган, –  деди Ботир Зокиров. – 4 йил олдин «ижтимоий уйлар», деган атама йўқ эди. Мустақилликка эришганимиздан буён умуман «ижтимоий уйлар» қурилмаган. 4 йил олдин Президентимизнинг ташаббуси билан шунақа уйлар қурилиши бошланди. Шу ўтган вақт мобайнида катта тажрибага эга бўлдик.

2-3 йил олдин қурилган уйларни ҳозир қурилаётган уйлар билан таққослаб бўлмайди — технологик, энергия тежамкорлик ва қулайлик жиҳатидан бугун жуда катта сифат ўзгаришлари бор.

Жорий йилда 6,5 минг хонадонга ипотека ва субсидия ажратилади. Фуқаролар якка тартибда, яъни ўзининг ерида иморат тикламоқчи бўлса ёки бузиб қайта қурмоқчи бўлса, эҳтиёждан келиб чиқиб, уларга ипотека кредитлари, субсидиялар берилади.

ЎзА