Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди
16:15 / 2024-09-23

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиши давом этмоқда.

Қайд этилганидек, Президент куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди. 

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

ЎзА