Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқда яна йирик туристик мажмуалар иш бошлайди (+видео)
19:45 / 2024-08-30

Жорий йилнинг 28-август куни Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” туристик рекреацион зонасида ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятини янада ошириш, ҳудуддаги туристик мажмуалар ва объектлар билан таништириш, уларнинг келажакдаги ривожланиш йўналишларини кенг жамоатчиликка тақдим этиш мақсадида ташкил этилган мазкур пресс-турга риелторлар гуруҳи ҳам таклиф этилди.  

Иштирокчилар давлат активлари, ер участкалари ва хусусийлаштирилган объектларни кўздан кечирдилар. Уларга манзилдаги туристик мажмуалар, дам олиш масканлари ҳамда ер участкалари бўйича амалга оширилган ишлар, шу билан бир қаторда, келгусида кўзда тутилаётган истиқболли режалар бўйича батафсил маълумот берилди.

Иштирокчиларнинг илк манзили “Угам” туристик мажмуаси бўлди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистондаги ноёб туристик ташаббуслардан бири бўлиб, бу ерда 18 та кўп қаватли блокдан иборат бинолар барпо этилмоқда. 

"ЧОРВОҚ" туристик рекреацион зонаси дирекцияси бошқарма бошлиғи Нуриддин Эрмановнинг маълум қилишича, ушбу йирик туристик мажмуа лойиҳаси доирасида 830 та бир, икки ва уч хонали aппартаментлар, болалар боғчаси, 400 ўринли ресторан, 100 ўринли фитнес ва спа мажмуаси ҳамда 500 та автомобиль учун автотураргоҳ қурилиши кўзда тутилган.

Аппартаментлар айни вақтда қуриш жараёнида, шу боис e-auksion.uz платформаси орқали инвестицон шартнома тузиш ҳуқуқи билан сотувга қўйилади. Шунингдек, муддатли тўловлар орқали харид қилиш имконияти яритилган бўлиб, харидор дам олиш масканидан ўзи учун ҳам жой сотиб олиши ёки ундан ижара орқали қўшимча даромад манбаини яратиши мумкин. 

Ўзига хос замонавий инфратузилмасига эга мазкур туристик мажмуа таъмирланган ва тайёр ҳолатда сотилади. Қолаверса, уларни бошқарув компаниялари орқали ҳам ижарага бериш имкони мавжуд.  Электр таъминоти эса янги қурилаётган ГЭС орқали амалга оширилиб, иситиш тизими суюлтирилган газ тизимида ишлайди. Бу эса ўз навбатида мажмуани экологик тоза ва барқарор туристик объект сифатида тавсифлайди. 

Иштирокчилар шунингдек, “Ҳумсон” дам олиш маскани билан ҳам танишдилар. Давлат активларини бошқариш агентлиги вакиллари мазкур масканни ҳам оммавий савдога қўйиш режалаштирилаёганини маълум қилдилар. 

Қайд этилишича, “Чорвоқ оромгоҳи” (“Пирамидалар”) дам олиш маскани ҳам савдога чиқарилган бўлиб, айни дамда "Вип Логистикс" МЧЖ ҚК томонидан 208 млрд сўм харид тўловларини амалга ошириш таклифи билан харид қилинган. 

Бу объектлар нафақат маҳаллий аҳоли, балки чет эллик туристлар учун ҳам жозибадор дам олиш ва инвестиция манзиллари сифатида хизмат қилиши кутилмоқда.

Пресс-тур давомида иштирокчилар шунингдек, “Чорвоқ” сув омбори яқинидаги 45 та ер участкалари жойлашган ер майдонларига ташриф буюрдилар. 

Майдондаги ер участкалари ҳозирги кунда “E-аuksion.uz” электрон савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида савдога чиқарилган бўлиб, ер участкалари 20 сотихдан 6,7 гектаргача бўлган лотлардан иборат. Келгусида уларда меҳмонхоналар, спорт-соғломлаштириш иншоотлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари қуриш учун барча имкониятлар мавжуд. 

Шу билан биргаликда, харидорларга ер участкалари учун тўловларни 24 ой муддатда бўлиб тўлаш имконияти берилади. 

Бир сўз билан айтганда бу инвесторлар учун жуда қулай таклиф бўлиб, келгусида мазкур ҳушҳаво ва хушманзара жойдаги йирик бизнес лойиҳаларининг эгаси бўлишларига ҳисса қўшади.

Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари объектларнинг туристик ривожланиш имкониятлари ва инвестициявий жозибадорлиги юзасидан шу тариқа батафсил маълумот олдилар. 

Қўшимча маълумот олиш ёки савдоларда иштирок этиш учун “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ Маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг қуйидаги ишонч рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Телефон: +998712022310, +998908282111, +998909020109

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6iw2Fc9mVmA" title="Boʻstonliqda yana yirik turistik majmualar ish boshlaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев, ЎзА