Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқда уч тоннадан зиёд маиший чиқинди чиқариб ташланди
16:17 / 2023-06-05

5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан жойларда экологик ҳолатни барқарор сақлаш, атмосфера ҳавосига зарарни камайтириш ва аҳолининг бу жараёнда ижтимоий фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан Бўстонлиқ туманида “Тозалик акцияси” ўтказилди.

Мазкур тадбирда табиатга бефарқ бўлмаган кўплаб ёшлар, ҳудуд фаоллари томонидан 4 гектар ер майдони 3 тоннага яқин пластик ва турли маиший чиқиндилардан тозаланди. Бунинг учун махсус автотранспорт воситалари ҳам жалб этилди.

Охирги пайтларда ҳудудга сайёҳлар қатнови ортяпти. Бироқ атроф-муҳит озодалигини сақлаш борасидаги ишларга етарлича эътибор қаратилмаётган эди. Акция доирасидаги ободонлаштириш ҳаракатлари эса табиатнинг софлигини таъминлашга ёрдам бермоқда.

Бу борадаги саъй-ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.  

 

А.Мусаев,ЎзА.