Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқда Президент қарори ижроси қандай бажарилмоқда?
11:26 / 2020-12-13

Президентимизнинг 2020 йил 27 августда “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Қарор ижроси юзасидан қандай ишлар амалга оширилди?

Туманда 2-сектор масъуллари томонидан кўплаб амалий ишлар қилинган. Хусусан, ўтган давр мобайнида туманнинг “Чимён”, “Хўжакент”, “Сойлиқ” ва “Навобод” ҳудудлари ҳамда “Чирчиқ” ва “Угам” дарёларининг муҳофаза минтақасидаги турар ва нотурар объектлар хатловдан ўтказилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида қилинган ишлар натижасида 857 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Падемия даврида уйма-уй юриш натижасида ёрдамга муҳтож 715 оила аниқланган. Уларга 13 турдаги 200 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 25 оилага 26 миллион сўм пул маблағлари берилди. Айрим ночор ва ногирон фуқароларга 1 та музлатгич, 15 та тирик майда шохли чорва моллари, 82 та оилага 20 тадан парранда, 10 та оиланинг ҳар бирига 1 тадан асалари қутиси тарқатилди.

Куз-қиш мавсумига аҳолини эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда зарур бўлган ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлар билан таъминлаш борасида зарур чоралар кўрилди.

Хусусан, 3 та кўп қаватли уй-жойларнинг том ва ер тўла қисмлари таъмирланди, 2 маротаба марказдан узоқ аҳолига бепул дори-дармон воситалари малакали шифокорлар билан бирга махсус автомашиналарда юборилди. 5382 тн. кўмир ёқилғиси келтирилиб, узоқ тоғли ҳудудларга автотранспорт харажатларисиз етказиб берилди. Ўз навбатида, 20 та ночор оилага 1 тн.дан жами 20 тн. бепул кўмир маҳсулоти етказилди.

Шунингдек, 2-сектор ҳудудида жами учта кўчма экобозор ташкил этилиб, улардаги нарх-наволарнинг барқарорлиги устидан департамент ходимлари билан ҳамкорликда назорат тизими яратилди.

Бир сўз билан айтганда, Бўстонлиқни ҳар томонлама обод қилиш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Муаттар Бурҳонова, ЎзА