Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги боғи яратилди
13:53 / 2023-11-30

Шу кунларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан республикамиз ҳудудларида “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида кенг кўламли кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Бўстонлиқ туманида 20 гектар лалми ер майдонида "Яшил макон" боғини яратишга киришди. “Она Ватанни боғу бўстонга айлантирамиз!” шиори остида ташкил этилган кўчат экиш тадбирида вазирлик жамоаси, тасарруфидаги ва ҳудудий тузилмалар ходимлари, Бўстонлиқ тумани маҳаллалари фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.  

10 минг дона кўчат экиш режа қилинган ер майдони географик жойлашуви, иқлими, тупроқ унумдорлиги ўрмон хўжалиги илмий ходимлари томонидан ўрганилди. Мутахассислар тавсиясига кўра, ушбу тоғ олди лалми ерга бодом кўчати танланди. Бугунги ҳашар ишларида 2 минг туп кўчат экилди.  

Енди бу кўчатларни парвариш қилиш учун ҳудудга яқин жойлашган маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган мавсумий ишга олинади.  

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА