Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқда дам олиш нега қиммат?!
10:33 / 2023-06-20

Ёзнинг жазирама кунларида, пойтахтнинг иссиқ тафтидан чекиниб юртимизнинг салқин манзиллари сари қочгинг келади. Жаннатмакон юртимизда бу учун кенг имкониятлар яратилган, дам олиш зоналари, соғломлаштириш сиҳатгоҳлари, меҳмон уйлари, шаршара оқиб турган супаларда ором олиш дейсизми, барча-барчаси сизга бир умрлик таассуротлар хадя этиши мумкин.

Аммо, лекин, бироқ...............  

Ўзбекистондаги дам олиш масканлари, хусусан, Бўстонлиқ туманидаги туристик ҳудудларда сайёҳларга хизмат кўрсатиш нархлари анча қиммат. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бир неча йиллардан буён ўзимизда дам олиш харажатларини Туркия ёки сайёҳларга хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори бўлган бошқа мамлакатлардаги нархларга тенглиги ҳақида бонг урилади. Аммо масъуллар томонидан бу бўйича кескин чоралар кўрилаётганини кузатганимиз йўқ!  

Маълумот учун, Бўстонлиқ туманида жойлашган соғломлаштириш ва дам олиш зоналарида бир киши учун 1 кунлик дам олиш 2 миллиондан 5 миллион сўмгача бўлса, меҳмон уйларида бир кунлик дам олиш 1 миллион 300 минг сўмни ташкил этмоқда.  

Юртимизда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3 млн 892 минг сўм эканлигини ҳисобга олсак, шунда ўртача ойлик маош олувчи қатлам қачон ва қаерда дам олади? Бўстонлиқда ўтказилган пресс тур баҳона масъулларни саволга тутдик.  

Тошкент вилояти ҳокимлигининг ушбу сайёҳлик иловаси ҳақидаги таклифидан сўнг, бундан 3 йил аввал Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларини ижарага олиш тўғрисида ишончли маълумотларнинг янги хизмати – orom.uz – Ягона электрон платформасини ишга туширилгани маълум бўлди. Ушбу платформадан фойдаланиб кўрмоқчи бўлгандик афсуски ишламаётган экан.  

Қизиқ ҳокимият масъулининг ушбу платформадан хабари йўқмикин ёки қайта қайта велосипед яратиш кимга керак?  

Доимгидек саволларимиз кўп, жавоблар эса ҳаминқадар. Юқорида кўтарилган масала шунчаки масала бўлиб қолмасдан, ўз вақтида ечим топади деган умиддамиз.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/w3qgDnOdYPY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА